ОТБ Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади

25.06.2020 11:44

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Осиё тараққиёт банки директорлар Кенгаши Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишга қарор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу қарор бугун маъқулланган.

?мтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5 фоиз) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ?нқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан республика давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада, деб баҳоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net