Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ГЭС қурилиши учун кредит ажратади

24.08.2020 10:43

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унга кўра:

2019 йил 30 сентябрда Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши томонидан “Барқарор гидроэнергетика” (“Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши”) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига ОТБнинг одатий капитал манбаларидан 25 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан 60,0 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши маъқулланди.

?нвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 июлдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хамда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.

2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий киймати 75,3 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари:

- 60,0 миллион АҚШ доллари - ОТБ томонидан ажратиладиган кредит;

-5,8 миллион АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги улуши;

-9,5 миллион АҚШ доллари - “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор билан шунингдек:

?нвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

?нвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ОТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “1-сон қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси ва ижро этувчи ташкилоти ҳисобланиб, лойиҳа ечимларини иншоотларнинг ишончлилик ва хавфсиз эксплуатация қилинишига доир талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўғри танлаш ва қўллаш, инвестиция лойиҳаси бўйича ускуналар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни кузатиш ва техник назорат ҳамда қабул қилиб олиш учун масъул этиб белгиланди.

Қашқадарё вилояти хокимлиги инвестиция лойиҳаси доирасида гидроэлектрстанцияларни ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш учун ўз вақтида ер участкалари ажратилишини таъминлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net