Осиё тараққиёт банки билан масофавий видеоконференция ўтказилди

10.06.2020 10:20

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида гендер статистикаси бўйича масофавий видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Видеоконференция чоғида мамлакатимизда Осиё тараққиёт банки кўмагида гендер статистикасини такомиллаштириш, жумладан, гендер статистикаси соҳасидаги халқаро методология ва стандартларни ҳамда янги индикаторларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда гендер статистикаси бўйича маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш усуллари, чиқувчи маълумотларнинг тарқатилиши, материалларни шакллантиришда фойдаланувчиларнинг талабларини инобатга олиш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбир якунида стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу каби видеоконференцияларни келгусида ҳам ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net