Нидерландиялик олимлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида янги билим ва инновациялар тизимини яратишга кўмаклашади

27.08.2020 15:14

ТОШКEНТ, 27 август. /«Дунё» АА/. Ушбу сарлавҳа остидаги мақола “East-Fruit.com” ахборот-таҳлилий платформасининг интернет порталида чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таъкидланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи мутахассислари илғор билимларининг жаҳон тажрибасидаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимлар ва маълумотларни тарқатиш тизимини яратишда тавсиялар сўраб мазкур ташкилотга мурожаат қилган эди.

Материалда қайд этилишича, Нидерландиянинг Вагенинген тадқиқот маркази ушбу таклифни ўз зиммасига олиб, уни амалга оширишга киришди. Марказ бир неча ой давомида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи билан маслаҳатлашувлар олиб борди. Саъй-ҳаракатлар натижасида соҳада стратегик тузилма ишлаб чиқилди, қишлоқ хўжалиги фанлари, инновация ва кадрлар тайёрлашга оид ?лғор тажрибалар маркази тузилди, шунингдек, 2020-2030 йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегиясида белгиланган бошқа вазифалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, Марказ билан ҳамкорликда давлат идоралари, ишбилармон доиралар, илмий-тадқиқот институтлари ва қатор университетлар, ўқув курслари марказлари, хизмат кўрсатувчилар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш борасида "Йўл харитаси" ҳам ишлаб чиқилди.

– Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг мажмуавий топшириқ ва вазифаларини ҳал этишда бир ўлчовли ечимлар мавжуд эмас, - деди ФАО нинг Марказий Осиё мамлакатлари ер ресурсларини бошқариш бўйича ташаббусининг минтақавий мувофиқлаштирувчиси Маҳмуд Шоумаров. – Кутилаётган инновацион жараён турли манфаатдор томонлар, хусусан, ҳукумат, хусусий сектор ва ишлаб чиқарувчилар, ўқув-билим марказлари, ўқув-курслари марказлари ва фуқаролик жамияти иштирокини талаб этади. Биз ушбу мақсадга эришиш йўлида республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўмаклашишдан мамнунмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net