Нидерландияда Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди

21.02.2020 11:48

РОТТЕРДAМ, 21 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси томонидан Туркия мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари уюшмасининг (ТМС?У) Роттердамдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

ТМС?Унинг Роттердамдаги ваколатхонаси раиси Мустафо Дуяр Ўзбекистоннинг Нидерландия ва Туркия билан савдо, инвестиция алоқалари ривожланиб бораётгани, бу иқтисодиёт ҳамда инвестиция соҳасида ҳамкорликнинг уч томонлама интилишлари салоҳиятини оширишга ҳисса қўшишини таъкидлади.

"Сўнгги йилларда Нидерландия бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши сезиларли даражада ортиб бормоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам замонавий технологияларни қўллаш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда. ?нвестиция жалб қилиш, тажриба ва билимлар билан ўртоқлашиш орқали ушбу жараённи қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, деди Мустафо Дуяр.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Ҳакимов анжуман иштирокчиларига мамлакатимиз иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тақдим этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 3,1 миллиард доллар ёки 3,7 бараварга кўп. Ялпи ички маҳсулотдаги инвестиция улуши 37 фоизга етди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимиз халқаро кредит рейтингини олгани, жаҳон молиявий бозорида 1 миллиард долларлик облигациялар муваффақиятли жойлаштирилгани мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотлар самараси сифатида баҳоланди. ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг кредит хавфлари рейтингида Ўзбекистон мавқеи мустаҳкамланиб, энергетика, нефть-газ саноати, геология, транспорт ва йўл қурилишида чуқур таркибий ислоҳотлар бошлангани қайд этилди, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти, иссиқлик таъминоти ва бошқа қатор соҳаларда таркибий ўзгаришлар амалга оширилаётгани юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс давлатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Ҳакимов мамлакатимизда иқтисодиётнинг етакчи 12 тармоғида модернизация ва рақобатбардошлик дастурларини амалга ошириш натижалари тўғрисида маълумот берди. ?қтисодий ўсиш суръати 5,6 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоиз, экспорт эса 28 фоизни ташкил этгани таъкидланди.

Тақдимот доирасида Ўзбекистон билан Нидерландиянинг 2019 йилги иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик натижалари сарҳисоб қилинди, Ўзбекистонда ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинган жорий йилда амалга оширилиши мумкин бўлган дастур ва лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда бўладиган иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик йўналишидаги йирик тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Нидерландиялик ишбилармонлар шу йил Aндижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ўтказиладиган минтақавий инвестиция форумларига иштирок этишга таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net