Нидерландия мамлакатимизда етиштирилган меваларни импорт қилишга тайёр

18.06.2020 13:00

АМСТEРДАМ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси вакиллари Нидерландиянинг «Wilco Fruit b.v.» компанияси раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди. Унда Нидерландияга мамлакатмизда етиштирилган маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Учрашувда «Wilco Fruit b.v.» раҳбари Вилко ван дер Зварта компания Европада данакли мевалар импорти ва экспортига ихтисослашгани, хусусан гилоснинг энг йирик импортёрларидан бири эканини таъкидлади. Компания «Гаудиас» бренди билан машҳур. Бундан ташқари, у нектарин, анор, цитрус мевалар, тарвуз, қовун, узум, хурмо ва турли хил ўсимликларни ҳам импорт қилишдан манфаатдор.

Вилко ван дер Зварта Ўзбекистонда етиштирилган сифатли данакли меваларни Европа бозорларига олиб киришга тайёр эканини тасдиқлади. У Ўзбекистоннинг мазали мевалари ва қовунлари Европада яхши маълум ва қадрланишини айтиб ўтди.

«?мпорт қилинадиган маҳсулотлар учун асосий талаб — бу юқори сифат, хавфсизлик, қадоқлаш, тақдим этиш, зарур сертификатларнинг мавжудлиги, барқарор етказиб бериш имконияти ва, албатта, рақобатбардош нарх», деди у.

Ўз навбатида,«Wilco Fruit b.v.» раҳбари европалик шериклар билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга ўзбекистонлик экспортёрлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида «Wilco Fruit b.v.» компанияси билан янги мева ва полиз маҳсулотларини Нидерландия бозорига экспорт қилишда ҳамкорликкакелишилди.

Вилко ван дер Зварта «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсидаушбу корхона оилавий корхона бўлиб, унинг оиласи компания бошқарувида тўртинчи авлод эканини таъкидлади.

–Бошида қулупнай ва гилос импорт-экспорти билан шуғулланганмиз, – деди у. –Нидерландияга ?спания ва Франциядан гилос импорт қиламиз. Маҳсулотларимизни Нидерландиядаги чакана ва улгуржи савдо вакиллари, умумий овқатланиш корхоналарига етказиб берамиз. Хорижий шериклар билан ҳамкорликда биринчи навбатда маҳсулотнинг юқори сифати, хавфсизлиги, таъми ва тақдимотига эътибор қаратамиз. Айни пайтда ўзбекистонлик шериклар билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

«Wilco Fruit b.v.» компанияси 1934 йилда ташкил этилган. Компания меваларни сақлашга мўлжалланган 4,5 минг тонна ҳажмдаги музлатгичга эга. Корхонанинг йиллик савдо айланмаси 40 миллион еврони ташкил этади. Йиллик импорт ҳажми эса 45 минг тоннага тенг.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net