Навоийда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда агробизнес кластерлари ривожлантирилади

11.03.2020 15:56

НАВО?Й, 11 март. /«Дунё» АА/. Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг замонавий, инновацион усуллари асосида ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни кўзда тутувчи агробизнес кластер модели жорий этилади. Бу борада Туркия компаниялари билан ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига таяниб.

Навоий вилоят ҳокими Қобилжон Турсунов кластерни ташкил этиш ишларни муҳокама этиш мақсадида Туркиянинг «VARNET Glasshouse systems» компанияси бош директори Эляс Хуршид билан учрашди.

Мулоқот чоғида вилоятда 120 гектар майдонда гидропоника усулидаги иссиқхоналарни барпо этиш масаласи муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятда агробизнес кластерларини ташкил этиш бўйича «Zarafshan Golden Group», «Serasan Yapi Teknik» қишлоқ хўжалиги ва инжиниринг иссиқхоналар маркази ҳамда «Varnet Glass Greenhouse Systems» каби Туркия компанияси билан ҳамкорлик битимлари имзоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net