Навоийда Хитойнинг «Oshan» бренди автомобиллари йиғилади

14.05.2020 17:00

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. Навоий вилоятидаги эркин иқтисодий зонасида яқин кунларда «Navoiy – motors» Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Қайд этилишича, умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларини эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

– Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, – дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. – Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Айни пайтда мазкур корхонада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net