Навоийда шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция шартномаси тасдиқланди

23.12.2020 14:44

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Президенти «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси (инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Shamol Zarafshan Energy” хорижий корхонаси (лойиҳа компанияси) ўртасидаги ?нвестиция шартномаси тасдиқланади.  Шунингдек, инвестор ва лойиҳа компанияси хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда 600 миллион доллардан кўпроқ миқдорда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиши маълумот учун қабул қилинди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва  лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳам маъқулланди.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ лойиҳа компанияси билан биргаликда халқаро мустақил инжиринг компаниясини танлаб олади.

Шунга кўра, ?нвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 март куни «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича битим имзоланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net