Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди

06.01.2021 09:54

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси  қурилишига киришди, длеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги манбасига кўра, қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.

Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net