«Навоий КМК» давлат корхонаси «Навоийуран»га ўзгартирилади

06.03.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги телеграм канали маълумотига асосланиб.

Қарорга мувофиқ, «Навоий КМК» давлат корхонаси номланиши табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси – «Навоийуран» давлат корхонасига ўзгартирилди.

Шунингдек, «Навоий КМК» давлат корхонаси мол-мулки қисми негизида:

қимматбаҳо металларни қазиб олувчи ва ишлаб чиқарувчи «Навоий КМК» АЖ ишлаб чиқариш корхонаси ва “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси таъсис этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «НКМК жамғармаси» ва «Навоийуран»нинг таъсисчиси ҳисобланади.

Молия вазирлиги «НКМК» устав капиталидаги давлат улушининг акциядори (таъсисчиси) функциясини бажаради.

«Навоий КМК» ходимларининг «НКМК» ва «НКМК жамғармаси»га ўтказилиши Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, ўтказилган ишчи ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари, шу жумладан, белгиланган тариф разрядлари ва ставкалари, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалар, моддий ёрдам ҳамда қонун билан белгиланган коэффициентлар сақлаб қолинади.

Шунингдек, 5 йил давомида «НКМК жамғармаси» ихтиёрига берилаётган «Навоий КМК» ишчи ходимлари сонини қисқартириш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолият турини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Қарор билан «Навоий КМК» ишчи ходимларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси масалаларини комплекс ҳал қилиш бўйича комиссия ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net