Навоий эркин иқтисодий зонасида Греция пишлоқлари ишлаб чиқарилади

26.06.2020 11:52

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган пишлоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?шлаб чиқариш цехини 2020 йилнинг декабрь ойида ишга тушириш режалаштирилган. Унда қишлоқ аҳолиси, айниқса, пандемия шароитида ишсиз қолган 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланади. Хорижий инвестор лойиҳаси тўлалигича маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

“Навоий эркин иқтисодий зонасида инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдик. ?қтисодий зона иштирокчиси мақомини олган тадбиркор учун қулайлик ва имкониятларни ўрганиб чиқдик. Лойиҳани ишга туширишимиз билан корхона 3 йил мобайнида деярли барча солиқлардан озод этилар экан. Ана шундан сўнг пишлоқ цехини ишга туширишга қарор қилдик”, дея лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Maрта Багиартаки хоним сўзларини келтиради ЎзА.

Қайд этилишича, цехда олий навли Фета (Feta) ва Мизитра (Myzithra) навли пишлоқлар ишлаб чиқарилади. Келажакда Гравиера (Graviera), Кефалотири (Кefalotyri) ҳамда Антотиро (Аnthotyro) каби янги навларни ишлаб чиқаришни шу ернинг ўзида ташкил қилиш режалаштирилган.

Цех маҳсулотларини МДҲ ҳамда Осиё бозорларига экспорт қилиш мўлжалланган. Чўл гиёҳлари билан озиқланган чорванинг сути мазаси ва шифобахш хусусияти билан ажралиб туради. Европада айнан мана шундай сутдан тайёрланган пишлоқларга талаб юқори.

?нвестор бепоён Қизилқум чўллари, Олтинсой адирларида парвариш қилинадиган чорва моллари сути асосида Апеннин ярим оролида шаклланган грек анъанасига мувофиқ мазали ва шифобахш маҳсулот тайёрлашни мақсад қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net