"Навоиазот" ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

26.06.2020 12:05

ТОШКEНТ, 26 июнь/"Дунё" АА/. "Навоиазот" акциядорлик жамияти тўла қувват билан азот кислотаси ишлаб чиқарадиган янги заводни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россиянинг «Fertilizer Daily» интернет нашрига таяниб.

Хабар қилинишича, қурилманинг лойиҳавий қуввати йилига 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этади.

"Бугунги кунда аммиак етказиб беришда чекловлар мавжудлиги ва бир қатор қурилмаларнинг ишламай қолгани сабабли ушбу қурилмага 80 фоизгача юклама берилган", деб ёзади нашр. “Шунга қарамай, азот кислотасидан  аммиакли селитра ишлаб чиқаришда анча вақтдан бери фойдаланилиб келинмоқда”.

Азот кислотаси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган янги "Навоиазот" АЖ қувватини модернизациялаш амалга оширилаётган лойиҳалардан биридир. Шунингдек, завод қошида йилига 660 минг тонна аммиак ва 580 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш бўйича йирик мажмуа қурилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net