Намангандан 2,7 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди

12.05.2020 16:55

НАМАНГАН, 12 май. /«Дунё» АА/. Наманган вилоят божхона бошқармасининг «Наманган» ташқи иқтисодий фаолият постида товарларнинг божхона расмийлаштируви кун-у тун йўлга қўйилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири бошқарма манбасига асосланиб.

Рақамларга эътибор қаратсак, мазкур постда жорий йилнинг 4 ойи мобайнида қиймати 2,7 миллион АҚШ долларига тенг 2 минг тоннадан зиёд гилос, ўрик, помидор ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт учун расмийлаштирилган.

Ташқи бозорларга чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон улушига тўғри келади.

Божхона қўмитаси мамлакатимизда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net