Наманганда етиштирилган мева-сабзавотлар Мисрга экспорт қилинади

20.05.2020 10:42

ҚОҲ?РА, 20 май. /«Дунё» АА/. Наманганлик мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан ташкил этилган видеоконференция доирасида Миср Савдо-саноат палатаси аъзолари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокараларда Наманган вилоятидаги «Афрўз Камол Наби», «Файз мега экспорт», «Соф асал», «Valley Fruits», «Iron Lit» ва «Проф агро сел», компаниялари раҳбарлари, Миср Савдо-саноат палатасининг мева-сабзавот савдоси сектори раиси Яхей Аҳмад ал-Сунни ҳамда мисрлик ишбилармонлар қатнашди.

Томонлар Марказий Осиё ва Шимолий Африка минтақасидаги мева-сабзавот бозорининг бугунги ҳолати, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш чора-тадбирлари, қишлоқ хўжалигининг жорий нархлари ва ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Миср делегацияси раҳбари иқлим шароити ва тупроқ унумдорлиги туфайли мисрлик фермерлар йилига уч марта ҳосил олиб, асосан, Европа ва Африкага экспорт қилишларини айтиб ўтди. Шу билан бирга, Европа ?ттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлик икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида амалга оширилмоқда.

Мулоқот жараёнида Миср томони Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар, асаларичилик маҳсулотларининг сифатига юқори баҳо берди. Ранги ва хушбўй ҳиди билан ажралиб турадиган Ўзбекистон тоғ асали мисрликларга манзур бўлгани қайд этилди.

Тадбирда ҳар икки мамлакат бозорларини фаол равишда ўрганишга, ўзаро божхона расмийлаштирувини енгиллаштириш бўйича шартномаларни имзолашга ва мева-сабзавот маҳсулотлари савдосини кенгайтиришга келишиб олинди.

Яқин кунларда Қоҳира ва наманганлик ишбилармонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш шартномаларини ишлаб чиқиш ва тузиш бўйича тижорат таклифларини тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net