Наманган вилоятида 450 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспортга йўналтирилади

04.05.2020 21:59

НАМАНГАН, 4 май. /«Дунё» АА/. Наманган вилоятидан 2020 йилда Россия, Хитой, Туркия, Германия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа ўнлаб давлатларга 450 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

 Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманида жойлашган Экспорт ҳажмини ошириш бўйича Наманган вилояти штабида ўтказган учрашувида маълум қилган.

Экспортнинг 200 миллион доллардан ортиқ қисмини мева-сабзавот ва полиз экинлари ташкил қилади. Биргина май-июнь ойларининг ўзида 17,8 миллион долларлик гилос экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net