Наманган вилояти ва Ҳиндистон минтақалари ўртасида ижтимоий-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

23.02.2021 15:23

НАМАНГАН, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Наманган вилоят ҳокимлигида Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳатни билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, тадбирда Наманган вилояти ва Ҳиндистон минтақалари ўртасида маданий-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоятнинг бугунги иқтисодий салоҳияти, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг имкониятилари ҳақида сўзлаб берди.

Элчи Маниш Прабҳат Наманганда амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифатини юқори баҳолади, турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида таклифлар билдирди.

Самимий руҳда кечган учрашув якунида фан ва технологиялар, бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net