Наманган – Нидерландия лолалари етиштириладиган гуллаган диёр

08.07.2020 14:19

Наманган вилояти учун қишлоқ хўжалиги истиқболли ва муҳим соҳа  ҳисобланади. Боиси ушбу унумдор заминда деярли барча наботот турлари ўсади. Бу ерда ҳатто анъанавий гуллар фестивалларида безатишга муваффақ бўлган голланд лолалари ҳам илдиз отган.

Нидерландия гул етиштириш бўйича дунё етакчиларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Нидерландия лолалари гўзаллик тимсоли ва юқори сифатга эга экани билан ажралиб туради. Нидерландия тўрт аср давомида лолаларни етиштиришда мисли кўрилмаган ютуқларга эришиб, ушбу ажойиб гулларнинг энг муҳим экспортёрига айланди.

Мамлакат гул етиштириш ортидан ҳар йили 25 миллиард доллардан кўпроқ даромад олади ва етиштирилган лолалар дунёнинг турли мамлакатларига юборилади. Бу дунё бўйича сотиладиган лолаларнинг тўртдан уч қисмини ташкил қилади.

Нидерландиянинг катта тажрибасини инобатга олган ҳолда, ўзбекистонлик гулчилар Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйди. Ҳамкорлик натижасида Наманган вилоятида “Ligthart Bloembollen V.O.F.” компанияси иштирокида нидерландия лола пиёзларини етиштириш бўйича корхона ташкил этилди.

“Дунё” АА мухбири ушбу лойиҳа инвесторига айланган компания раҳбари Ян Лийтхарт билан суҳбатлашди.

– Наманган вилоятидаги иқлим шароити гулларни етиштириш учун жуда қулайдир. Тупроқда озуқа моддалари кўп, гул пиёзлари ва лолаларни етиштириш учун етарли сув бор, – дейди европалик эксперт. – Мен икки марта вилоятга ташриф буюрдим ва бу ерда хорижий сармоядорлар учун яратилган шароит билан танишдим. Аҳоли тажриба алмашиш, янги билимларни эгаллаш, саноатнинг янги турларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик иштиёқида.

2019 йил октябрь ойи сўнгида Чуст туманидаги махсус участкада лолаларни экиш жараёнида иштирок этдим ва баҳор фаслида олинган лола пиёзлари ҳосилидан хурсанд бўлдим. 2019 йил охирида «Ligthart Bloembollen V.O.F.» компаниясида уч ой бўлган Наманган вилоятидан икки фермер учун амалий машғулотлар ташкил этиш тажрибаси ҳам муваффақиятли бўлди.

Фикримча, мамлакат раҳбарияти чет эл инвестициялари учун энг яхши имкониятларни яратмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар биз учун жуда муҳим ва Ўзбекистонда бизнесимизни ривожлантириш истиқболларига янгича қарашга имкон беради.

Нидерландияликлар Европадан Шарқда жойлашган мамлакатлар, уларнинг гулчилик соҳаси жадал ривожланаётганини кўрмоқда. Бизнингча, Ўзбекистон сармоялар учун истиқболли бозор ва лолаларни етиштириш учун қулай жой.

Ян Лийтхарт бошчилигидаги компания лолаларни парваришлаш, улар пиёзлари ва уруғларини етиштириш, шунингдек, мавжуд гулларнинг навларини ўрганиш ва уларни чатиштириш билан шуғулланади, шунга мос равишда бозорларга гулларнинг янги турларини олиб киради. Компания далаларида 50 йилдан ортиқ вақт давомида қарийб 30 гектар майдонда 3 мингга яқин турли хил навлар етиштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net