Мулк солиқларини оптималлаштириш лойиҳаси тақдим этилди

12.02.2020 13:50

ТОШКЕНТ, 12 февраль, /«Дунё» АА/. Давлат солиқ қўмитасида Россия Федерал Солиқ хизмати ва Касбий таълим институти вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулкни солиққа тортиш тартибини таъминлаш учун техник ва дастурий тизимларни яратиш бўйича техник топшириқларнинг лойиҳаси тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳа Ўзбекистонда кўчмас мулкка солиқ солишни такомиллаштириш концепциясининг бир қисми ҳисобланади.

– Лойиҳа мавжуд олтита мулк солиғидан учта асосий турга ўтишни кўзда тутади, – деди Касбий таълим институти ректори Юлия Усова. – Шу билан бирга, солиқ солиш объектларидан фойдаланиш турларининг классификаторини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур. Тўлақонли маълумот алмашиш учун идоралараро ҳамкорлик муҳим ҳисобланади. Бунда кадастр, статистика ва баҳолаш органлари, ҳокимлик, қўмита ва идоралар вакиллари жалб қилиниши керак.

Тадбирда автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари комплексларининг таркибий диаграммаси тақдим этилди. Унда ҳудудлар, кўчмас мулк, шунингдек, солиқ тўловчилар тўғрисида маълумотлар бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net