Москва шаҳрида Ўзбекистон павильони ташкил этилади

30.08.2020 15:58

ТОШКЕНТ, 30 август./ «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази» экспозицион марказини сақлаб туриш ва ундан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда қайд этилишича, 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзоланган икки  томонлама битимга мувофиқ, Россия томони Ўзбекистон томонига Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги маданий мерос объекти — 66-павильонни 49 йилга ижарага берган. Экспозицион марказ ана шу ҳудудда Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “InterForum” давлат унитар корхонаси таркибида ташкил этилади.

Марказда намойиш қилиш учун ахборот материаллари ва маҳсулот намуналари ҳар ярим йилда янгилаб борилади. Павильонни Ўзбекистоннинг замонавий маданияти ва тарихи тўғрисидаги материаллар ва экспонатлар билан жиҳозлаш бўйича тегишли ташкилий ва молиявий чоралар кўриш белгиланди.

Қарорга кўра, 2020 йил охирига қадар Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “InterForum” давлат унитар корхонаси зиммасига Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашган 66-павильонда халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркалар, форумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган функциялари юклатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net