Молия вазирлигида Жаҳон банки миссияси билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

21.02.2020 11:48

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Молия вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ва овқатланиш амалиёти раҳбари Тания Дмитриченко бошчилигидаги Жаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашувда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқаро молия корпорацияси томонидан гемодиализ марказларини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Лойиҳа беморларга халқаро стандартларга мос диализ хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Муҳокамаларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича бош режа, тизимни молиялаштириш стратегиясини ишлаб чиқишдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net