Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг lавлат қарзи ҳақида маълумот берди

16.06.2020 12:13

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё АА/. Молия вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг lавлат қарзи ҳолати ва динамикасини тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2020 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 18,2 миллиард АҚШ доллари эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (Я?М) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этди.

Хусусан, I чоракда давлат ташқи қарзи 0,5 миллиард АҚШ долларига ёки йил бошига нисбатан 2,9 фоизга ортиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 16,11 миллиард АҚШ долларига ёки Я?Мга нисбатан 27,7 фоизга етди.

Шундан:

- ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз - 10,9 миллиард АҚШ доллари;

- ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 миллиард АҚШ доллари.

Давлат ички қарзи 20,01 триллион сўмни (2,1 миллиард АҚШ доллари) ёки Я?Мга нисбатан 3,6 фоизни ташкил этди.

Шундан:

- ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 1,7 триллион сўм (0,2 миллиард АҚШ доллари);

- ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,3 триллион сўм (1,9 миллиард АҚШ доллари).

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net