Мирзаобод қовунлари Рига бозорларида

25.06.2020 17:04

ГУЛ?СТОН, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Сирдарёнинг Мирзаобод туманидан Латвиянинг » LB » LLC корхонасига 18 тонна қовун юборилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири, Экспортчилар уюшмаси манбасига асосланиб.

 Ўзбекистонлик деҳқонлар етиштирган полиз маҳсулотлари «Red Pack» корхонаси томонидан экспортга тайёрланди.

Мазкур корхона бугунги кунга қадар Европа давлатларига қовун ва қовун маҳсулотларини «ROMAS» бренди остида экспорт қилиб келмоқда.

«Red Pack» корхонаси экспорт учун сифатли маҳсулотлар етказиб бериш учун ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда корхона Мирзаобод туманида 4 гектар майдонда 5 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция эвазига музлаткич қуришни бошлади.

Ҳозирги кунда корхонада Латвия, Германия ва Беларусга экспорт қилиш учун қовунларнинг навбатдаги жўнатмаси қадоқланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net