МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг навбатдаги сессияларини Тошкент шаҳрида ўтказиш таклиф этилмоқда

24.12.2021 11:37

ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /«Дунё» АА/.  МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра,  видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирок этди.

Россия транспорт вазири Виталий Савельев раислигида бўлиб ўтган тадбирда 2021 йилда амалга оширилган ишлар натижалари, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий ҳамда навбатдаги учрашувларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Жасурбек Чориев йиғилиш иштирокчиларини МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгаши ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади. Ўзбекистон томони ташкилотга аъзо давлатлар билан транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича фаол ҳамкорликни амалга оширишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, вазир ўринбосари томонлар билан келишилган ҳолда МДҲ Мувофиқлаштирувчи транспорт кенгашининг навбатдаги сессияларини Тошкент шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.

Йиғилиш якунида томонлар 2030 йилгача бўлган даврда МДҲни иқтисодий ривожлантириш стратегиясининг биринчи босқичини (2021 - 2025 йй.) амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси бандлари ва 2030 йилгача бўлган даврда МДҲга аъзо давлатларнинг транспорт соҳадаги ҳамкорлигининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net