Марказий банк трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди

18.08.2020 17:29

ТОШКЕНТ, 18 август. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг январь-июль ойларида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий банк манбасига кўра, Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 миллион долларга ёки 7 фоизга камайди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 516 миллион долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 миллион долларга ёки 8 фоизга камайди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 миллион долларга (ёки 6 фоизга) камайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net