Мамлакатимиз тадбиркорлари Деҳлида бўлиб ўтадиган “Cable and Wire Fair 2022” халқаро кўргазмасида қатнашади

16.05.2022 10:04

ДЕҲЛ?, 16 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18-20 май кунлари Ҳиндистоннинг пойтахтида “Cable and Wire Fair 2022” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур нуфузли кўргазмада “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган 10 га яқин корхона ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилиши билан бирга мамлакатимиз инвестиция ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистоннинг электротехника соҳасидаги етакчи компания ва уюшмалари билан “B2B” ва “G2B” шаклида қатор учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ўтказилган учинчи “Cable and Wire Fair” халқаро кўргазмасида дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 200 дан зиёд компания ўз маҳсулотларини намойиш қилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net