Малайзиядаги ватандошимиз: Дунёда рўй бераётган глобализация жараёнлари Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигига зам

21.06.2022 15:57

КУАЛА-ЛУМПУР, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Малайзияда яшаётган ватандошимиз, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг Малайзия билан ҳамкорлик лойиҳалари координатори  Озода Йўлдошева «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар ва тузатишлар киритиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

-Кейинги йилларда республикамиз ҳаётининг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. ?қтисодиётни модернизация қилиш, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Буларнинг барчаси халқ фаровонлигини янада юксалтириш мамлакатимиз раҳбариятининг доимий диққат марказида эканидан далолатдир.

Ватанимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва дунёда рўй бераётган глобализация жараёнлари Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигига замин яратди.

Айни пайтда аҳолининг барча қатламлари, ҳуқуқшунослар, профессор-ўқитувчилар, олимлар, зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан Конституцияга киритилиши зарур бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ўз таклифларини берилмоқда. Шунинг ўзиёқ конституциявий ислоҳотлар қанчалик долзарблигини кўрсатиб турибди.

Ватандан узоқда бўлсамда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ўзгариш ва жараённи кузатиб боришни ўз бурчим, деб биламан. Бош қомусимизда эзгу инсоний қадриятларимизни асраб-авайлашга қаратилган нормаларни акс эттириш билан боғлиқ таклифимни www.meningkonstitutsiyam.uz платформасида жойлаштирдим ва у муваффақиятли рўйхатга олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net