Малайзияда Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-румини очиш имкониятлари муҳокама қилинди

13.05.2021 13:51

КУАЛА-ЛУМПУР, 13 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Малайзиянинг «Alpha Indera» компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё АА» мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон маҳсулотларининг Малайзия бозорига экспортини янада кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

1990 йилда ташкил этилган «Alpha Indera» компаниясининг  бош қароргоҳи Перлис штатида жойлашган. Компания саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, экспорт-импорт операцияларини молиялаштиради. «Alpha Indera» Малайзияга импорт қилинаётган маҳсулотларни самарали сотиш бўйича «Lazada» ва «Shopee» йирик электрон савдо платформалари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Компания раҳбариятининг 2020 йил 18-30 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалий сафари чоғида «МС Alpha» МЧЖ таъсис этилиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим амалий қадам қўйилган эди.

Тадбир якунида Малайзияда Ўзбекистоннинг экспортбоп маҳсулотлари шоу-румини очиш ва «Tradeuz.com» электрон савдо майдончасини Жануби-Шарқий Осиёдаги йирик онлайн платформалар билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net