Малайзия – Ўзбекистон савдо палатаси делегацияси Тошкентга келади

24.02.2020 10:53

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия – Ўзбекистон савдо палатаси (MUCC) бош котиби Раж Дарайраж билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

MUCC 2019 йил октябрь ойида Малайзия саноат ва савдо корхоналари томонидан Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ташкил этилган.

Музокаралар чоғида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилишни ташкил этиш бўйича икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида дипломатик ваколатхона раҳбари ва Савдо палатаси бош котиби Пообалан Марисон бошчилигидаги MUCC аъзоларининг Хоразм ва Бухоро вилоятларига ташрифини ташкил этишга келишиб олди. Унинг доирасида мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаш, Малайзия компаниялари томонидан қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Улар орасида Урганчда «Phills» ва «Midlands Aviation Pacific Asia» компаниялари томонидан учувчилар учун ўқув маркази ва Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга юк ташишни ташкиллаштириш учун замонавий логистика марказини очиш, Бухорода меҳмонхона, «Eko Enviro Services International» компаниясининг Хоразм вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш заводини қуриш лойиҳалари ҳам бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net