Малайзия компанияси Урганчда учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очади

10.03.2020 17:47

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё»АА/. Аввал хабар берганимиздек, Малайзиянинг «Phills» ва «Midlands Aviation Pacific Asia» компаниялари ҳамкорликда Хоразм вилоятида учувчилар тайёрлаш марказини очиш бўйича инвестиция лойиҳаси устида иш олиб боряпти. Малайзия – Ўзбекистон савдо палатаси (MUCC) бош котиби, «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Раж Дарайраж ушбу лойиҳа истиқболларини муҳокама қилиш учун мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Куни кеча Транспорт вазирлигида Малайзия делегацияси билан шу масала муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Раж Дарайраж Урганч шаҳрида «Phills» компанияси билан ҳамкорликда учувчилар тайёрлаш маркази ҳамда хорижий давлатларга Ўзбекистондан юкларни ташишга ихтисослашган замонавий логистика хабини очиш бўйича лойиҳалар тақдимотини ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net