«Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотлар Туркияда катта қизиқиш уйғотди

01.12.2020 17:14

АНҚАРА, 1 декабрь. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 25-28 ноябрь кунлари ?станбул шаҳрида «CRN Expo-2020» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

80 дан ортиқ мамлакат бизнес вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз ишбилармонлари «Made in Uzbekistan» бренди остида ташкил этилган стендда ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Ўзбекистон павильонида 30 га яқин корхона томонидан 500 турдан ортиқ маҳсулот намойиш этилди.

Кўргазма доирасида мамлакатимизнинг жозибадор экспорт йўналишидаги устивор жиҳатлари, савдо-иқтисодий соҳадаги имкониятлари ва экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тақдимотлар ташкил этилди, В2В форматида музокаралар ўтказилди.

Анжуман ташкилотчилари кўргазма доирасида ҳар йили «Made in Uzbekistan» бренди остида Ўзбекистон кунларини уюштиришга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net