«Лойиҳалар фабрикаси»ни ривожлантиришда «Dubai future foundation» кўмаги жалб қилинди

23.06.2020 15:50

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. БАА Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари бўйича вазирлигининг етакчилик ҳамда давлат имкониятлари Котибияти, шунингдек, «Dubai Future Foundation» (БАА) раҳбарияти билан видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ш.Вафоев, Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори Х.Тешабоев иштирок этди. Ҳамкор томондан БАА Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари бўйича вазирлигининг етакчилик ҳамда давлат имкониятлари Котибияти директори ўринбосари Ясира Ал Накби, «Dubai Future Foundation» (БАА) компанияси бош директори Халфан Белҳоуллар қатнашди.

Видеоконференция давомида амирлик вакиллари «Dubai Future Foundation»нинг инновацион, юқори талабга эга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш фаолияти, имкониятлари ҳақида маълумотлар тақдим этди. Бизнес-инкубаторларни яратиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Музокаралар якуни бўйича ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази билан «Dubai Future Foundation» компанияси ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, марказ салоҳиятини ошириш ва унинг қошида фаолият юритаётган «Лойиҳалар фабрикаси» самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув дастурини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Унинг асосий вазифаси янги йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Маълумот учун, «Dubai Future Foundation» (DFF) 2016 йилда БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум томонидан ташкил этилган. «DFF» БАА келажагини режалаштириш ва шакллантиришда асосий ўрин тутади. «DFF» Дубайни келажакнинг етакчи шаҳрига айлантиришга интилади. «DFF» энг етук зиёлилар ва кўплаб истиқболли кашфиётчилар учун глобал йўналиш сифатида Дубай тутумини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, стартапларни қўллаб-қувватлаб, дунё бўйлаб инновацион лойиҳаларни аниқлаш бўйича фаолият юритади.

Бугунги кунда «DFF» Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ихтисослаштирилган онлайн портал орқали аҳоли учун бепул масофавий таълим берувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга ташрифи чоғида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net