Латвияга 1 миллион еврога тенг тола экспорт қилинади

11.06.2020 10:30

Р?ГА, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида ушбу мамлакатнинг юқори сифатли гигиена ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “iCotton” компанияси билан юртимизнинг оқартирилган момиқ пахта ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Barakat Alfa» қўшма корхонаси раҳбарияти иштирокида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчимиз Қадамбой Султонов, “iCotton” раҳбарлари Сергейс Биньковскис ва ?горь Фёдоровлар ҳамда қўшма корхона бош директори Тоҳиржон Одамбоев қатнашди.

Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси делегациясининг жорий йил 5 июнда Лиепай шаҳрига ишчи ташрифи давомида “iCotton” вакиллари билан ўрнатган ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.   

Тадбирда “iCotton” компаниясида Ўзбекистоннинг оқартирилган гигроскопик момиқ пахта толасига бўлган талабни қондириш мақсадида экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди.

“iCotton” директорлар кенгаши раиси Сергейс Биньковскиснинг таъкидлашича, Латвия мамлакатимиз компаниялари, хусусан, биринчи навбатда, «Barakat Alfa» масъулияти чекланган жамият каби корхоналар билан ўзаро фойдали ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришдан манфаатдор. Коронавирус пандемияси оқибатларига қарамай сўнгги икки ой ичида “iCotton” маҳсулотларининг сотилиши ҳажмида 4 баробар ортиш кузатилди. Бу компаниянинг Европа бозорига муваффақиятли мослашиб, ўз ўрнини топаётганидан далолат. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш режаси оқартирилган момиқ пахтага бўлган талабни янада оширади.

Ўз навбатида, Тоҳиржон Одамбоев «Barakat Alfa» Осиё ва МДҲ ҳудудида тўлиқ автоматлаштирилган йирик заводлардан бири эканини таъкидлаб ўтди.

«Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 6 минг тоннага етди. Оқартириш технологиясида 100 фоизли перекис водороди қўлланилади ва бу жараён автоматлаштирилган тизимда амалга оширилади. Айни пайтда Европа андозаларига мос келадиган компания маҳсулотлари Беларусь, ?талия, Греция, Польша, Россия, Туркия, Украина, Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Шу кунга қадар ўрнатилган алоқалардаги ижобий тажрибалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон томони маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини сотиш учун янги бозорларни очишдан манфаатдор. Шу боис «iCotton» компанияси билан узоқ муддатли шерикликка тайёрмиз», деди «Barakat Alfa» раҳбари.

Тадбир сўнгида яқин кунларда битимнинг ҳуқуқий жиҳатларини расмийлаштириб, Латвияга бир миллион евролик оқланган гигроскопик пахта толаси етказиб бериш шартномасини имзолашга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net