Кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, сервис – Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг “драйвер”лари

13.07.2020 12:09

ТEҲРОН, 13 июль. /«Дунё» АА/. Ушбу сарлавҳа остида Эроннинг етакчи ахборот агентликлари «Fars News» ва «ITNA News» веб-сайтларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунларига бағишланган мақола нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур материал Эрон илмий ва академик доира вакиллари ўртасида  катта қизиқишга сабаб бўлди.

Хусусан, Теҳрон университети профессори, Эрон ва Евроосиёни ўрганиш институти (IRAS) илмий кенгаши аъзоси Баҳром Амираҳмадиян ижтимоий тармоқларда қуйидаги фикрларини ёзиб қолдирди:

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг бошқарув усули Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ёрқин даврдир. Айрим таҳлилчилар Каримовдан кейин бу мамлакат иқтисодий ривожланиш ва бирликни сақлай олмайди, деб башорат қилган эди. Бироқ, Шавкат Мирзиёев барчага ўз раҳбарлиги даврида Ўзбекистон кечагидек ривожланиб бораётганини, Марказий Осиё минтақасида нуфузли мамлакатга айланганини намойиш этди.

Тожикистон ва Қозоғистон билан муносабатларнинг яхшиланиши минтақада Ўзбекистонни асосий давлатга айлантирди. Шунингдек, мамлакатда  миллий бирлик ва ҳукумат билан халқнинг ўзаро ҳамкорлиги юқори даражага етди».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net