Кичик бизнес вакилларининг энг яхши ғоялари Бизнесни интеграциялашган қўллаб-қувватлаш дастури томонидан молиялаштирилади

30.07.2020 10:08

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ўзаро ташаббус доирасида кичик бизнес вакиллари учун Бизнесни интеграциялашган қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишни бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири палата манбасига асосланиб.

Дастур доирасида тажрибали мутахассислар иштирокида тренинглар ва консалтинг хизматлари, шунингдек индивидуал коучинг маслаҳатлари асосий бизнес-вазифаларни ҳал этиш, стратегик режалаштириш, маркетинг, операцион ва молиявий менежмент каби йўналишларда амалга оширилади.

Лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, у 3 ой мобайнида ўтказилади. Биринчи босқичда Наманган ва Самарқанд вилоятлари, иккинчи босқичда эса Жиззах, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари вакиллари учун ўқув курслари ташкил этиш режалаштирилган.

Янг яхши кичик бизнес вакилларининг бизнес ғояларини амалга ошириш учун 10 минг долларгача беғараз техник кўмак олиш имконияти тақдим этилади. Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш дастури Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги ҳисобидан амалга оширилади.

?штирокчилар Наманган ва Самарқанд вилоятларида рўйхатга олинган юридик шахс шаклидаги кичик бизнес субъекти  ичидан танлаб олинади.

 Дастурда иштирок этаётган аёллар ёки 35 ёшгача бўлган ёшлар томонидан асос солинган кичик бизнес субъектлари  афзалликка эга бўлади.

Батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Савдо-саноат паласи сайтидан танишишингиз мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net