Кегейли туманига Озарбайжон инвесторларини жалб қилиш имкониятлари ўрганилди

16.12.2021 14:09

БОКУ16 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси томонидан Қорақалпоғистонга хорижий сармоялар жалб қилиш ҳамда ушбу ҳудудда тайёрланган маҳсулотларни Озарбайжонга экспорт қилиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида дипломатия ваколатхона вакиллари Кегейли туманида амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу туманнинг экспортбоп моллар ишлаб чиқарувчилари билан суҳбатлар ўтказилиб, Озарбайжонга етказиб бериш кўзда тутилаётган маҳсулотлар тўғрисида маълумот олинди. Шу билан бирга, маҳаллий ишбилармонлар билан биргаликда Озарбайжоннинг импортчи ва дистрибюторлари учун бизнес-таклифлар тайёрланди.

«TURTKUL KARAKUL KLUSTER» МЧЖ раҳбари Эркин Раҳимов билан учрашувда ватандошимизнинг Озарбайжонга сафарини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қорақўл терисини Озарбайжонга экспортини йўлга қўйишдан иборат.

Шунингдек, элчихона томонидан Қорақалпоғистон ижтимоий соҳасида кўмак бериш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, М.Топчубашев номидаги илмий-жарроҳлик маркази вакилларининг республикага ташрифини уюштириш, маҳаллий аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, заруратга қараб, жарроҳлик амалиётини беғараз ёрдам сифатида бажариш юзасидан келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net