ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Агробанк» Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (Х?СМК) билан ўзаро манфаатли келишувга эришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Банк маълум қилишича, «Агробанк» Х?СМК билан 10 миллион доллар миқдоридаги савдони молиялаштириш бўйича шартномани имзолаган.
Мазкур келишув мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда банк тизими халқаро кооперациясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни молиявий қўллаб-қувватлашда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратади.