ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон жорий йил январь ойида қиймати 4,9 миллион долларга тенг бўлган 7,4 минг тонна помидор экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу кўрсаткич 2019 ва 2020 йилга нисбатан уч бараварга кўп демакдир.
Ўзбекистон помидор энг кўп экспорт қилган давлатлар Россия (3,6 минг тонна) ва Қозоғистон (2,9 минг тонна) бўлди.