Жорий йилнинг дастлабки етти ойи якунларига бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 миллиард АҚШ долларидан ошди

21.08.2022 09:46

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январ-июль ойлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28102,9 миллион АҚШ долларига етди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 6,344 миллиард долларга (+29,2%) ошган.

Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 11272,4 миллион доллар миқдорида қайд этилгани ҳолда товарлар ҳажми 6300,1 млн. долларни, хизматлар  2001,3 млн. долларни, олтин эса 2970,9 млн. долларни ташкил этди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net