Жорий йилнинг биринчи ярмида AKT хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2 фоизни ташкил этди

07.08.2022 20:55

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 1,8 фоиз (2021 йилнинг биринчи яримида – 1,7 фоизи, 2020 йил айни шу даврдаги кўрсаткич – 1,5 фоизи)ни ташкил этган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тармоқда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 68,3 фоизи алоқа хизматлари, 18,2 фоизи компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар, 6,1 фоизи маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, Wеб-порталлар, 4,8 фоизи компютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш хизматлари, қолган 2,6 фоизи дастурий таъминот ҳиссасига тўғри келган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net