Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 114 триллион сўм ҳажмидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

17.05.2022 11:45

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь–март ойлари мобайнида мамлакатимизда 114 триллион сўм ҳажмидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг индекси ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 105,7 фоизни ташкил қилди.

Жорий йил январь – март ойлари давомида саноат маҳсулотлари айрим турларининг ишлаб чиқарилиши қуйидаги рақамларда ўз ифодасини топган:  автомобиль бензини - 289 минг тонна, кўмир 1,151 миллион тонна, нефть -  183 минг тонна, газ конденсати - 351 минг тонна, енгил автомобиль - 68905 дона, автобус - 129 дона, юк автомобили - 870 дона ва автомобиль двигателлари- 52 минг дона.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net