ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь–март ойлари мобайнида Ўзбекистон дунёнинг 12 мамлакатидан 6,3 миллион АҚШ доллари ҳажмига тенг 16,3 минг тонна олма импорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотга кўра, олма импорти ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда салкам 15,5 минг тоннага кўпайган ёки салкам 20 баробарга ошган.
Мамлакатимиз Эрондан (12 минг тонна), Украинадан (1,4 минг тонна), Молдовадан (1,2 минг тонна), Польшадан (1,1 минг тонна) ва Туркиядан (527 тонна) олма харид қилган.