ТОШКЕНТ, 22 август. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг етти ойи мобайнида Ўзбекистонга 102,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 1508602 дона мобил телефон хориждан олиб келинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, телефонлар импорти ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 92950 донага кўпайган.
Ўзбекистон 10 мамлакатдан телефонларни импорт қилди. Энг кўп маҳсулот олиб белинган мамлакатлар қаторида Хитой (1,1 млн. дона), БАА (149 минг дона) ва Въетнам (142 минг дона) бор.