Жорий йил январь ойининг охиригача Саудия Арабистони инвестициялар вазири раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади

17.01.2021 12:35

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?ТСВ маълум қилишича, музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ўзбекистонда давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни юқори баҳолади. “Прагматик Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида халқаро ҳамжамият томонидан бир овоздан эътироф этилаётган Ўзбекистондаги чуқур таркибий ўзгаришларнинг ёрқин натижаларидан илҳомланамиз”, - деди Холид Ал-Фалиҳ суҳбат чоғида.

Саудия компанияларининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги тажрибаси ижобий баҳоланди - ўтган йилнинг 5 мартида «ACWA Power» компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятида қиймати 1,2 млрд долларга тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш тўғрисида келишувга эришилди. ««ACWA Power» компанияси лойиҳаси ҳамкорлигимизнинг муваффақиятли намунаси ҳисобланади. Шу билан бирга, биз фақат энергетика соҳасидаги лойиҳалар билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Биз турли соҳалардаги шериклигимизни сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган икки томонлама тадбирлардан аниқ натижаларни кутмоқдамиз», - таъкидлади Холид Ал-Фалиҳ.

Саудия томони икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва ишбилармон шерикликни ўрнатишга қизиқиш билдирди. Шу муносабат билан Саудия Арабистони инвестиция вазирининг шу ойнинг охиригача Саудия ишбилармон доиралари делегацияси бошчилигида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Ташриф доирасида бир қатор икки томонлама тадбирлар, жумладан, инвестиявий ҳамкорлик қилишнинг мавжуд имкониятлари ва биргаликда амалга ошириш учун аниқ лойиҳалар тақдим этиладиган Ўзбекистон-Саудия бизнес-форумини, ҳар икки мамлакат савдо-саноат палаталарини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини, шунингдек, энг истиқболли ва ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳалари бўйича аниқ келишувларга эришиш учун «G2G», «G2B» ва «B2B» шаклларида учрашувларни ўтказиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Сирдарё вилоятидаги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун тамал тоши қўйиш маросимини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасида 1,4 млрд долларлик шамол электр станцияси қуриш учун «АCWА Pоwеr» билан инвестиция битимини имзолаш, шунингдек, Ширин шаҳрида энергетика коллежининг очилиши режалаштирилган.

Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида кооперация учун қулай шароитларни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ?нвестициялар вазирлиги ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришди.

Шунингдек, видеоконференция якунида томонлар инвестициявий ҳамкорликнинг қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт сектори ва бошқа соҳалар каби янги истиқболли йўналишларини ўрганишга тайёр эканликларини билдирдилар, ҳамда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун биргаликда тизимли иш олиб боришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net