Жорий йил январь-октябрь ойларида Қорақалпоғистондан Туркияга 50,4 миллион доллари миқдорида экспорт амалга оширилди

23.12.2020 15:36

АНҚАРА, 23 декабрь. «Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар ҳамда уларнинг натижалари хорижий давлатларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, Туркиялик сармоядорлар Қорақалпоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдорлари, деб хабар бермоқда бермоқда «Дунё» АА мухбири .

Бугунги кунда Қорақалпоғистонда турк капитали иштирокида 5 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 4 таси қўшма корхона, 1 таси эса тўлиқ хорижий сармоя асосида ташкил этилган.

 Мазкур корхоналар томонидан жорий йил январь-октябрь ойларида 50,4 миллион долларига тенг маҳсулотлар Туркияга экспорт қилинди. Хусусан, ушбу ҳудудда ишлаб чиқарилган 43,5 миллион доллар миқдоридаги полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари, 6,4 миллион доллар ип-калава, 537,7 минг доллар қизил мия илдизи, ўрик ва гилос мағзи, қуритилган гилос, 27,56 минг доллар вермикулит маҳсулотлари Туркия бозорига етказиб берилди.

Айни пайтда мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ушбу давлат тадбиркорларининг Қорақалоғистон билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун қатор лойиҳаларни муҳокама қилмоқда. Беруний тумани ҳудудида «Promedis Group» корхонаси билан ҳамкорликда 500 кишига мўлжалланган тиббиёт кластерини ташкил этиш лойиҳаси шулар жумласидандир. Лойиҳанинг дастлабки босқичида бир вақтда 60 кишига хизмат кўрсата олиш имкониятига эга урология марказини қуриш кўзда тутилган. Туризм, шу жумладан тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистонда Туркия билан ҳамкорликда шакллантириладиган ушбу тиббиёт кластери ҳудудида мамлакатимизнинг турли минтақалардан келадиган беморлар ва меҳмонлар учун махсус меҳмонхона қуриш ҳам кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев шу каби қатор лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистонда ишчи сафар билан бўлиб турибди.

Сафар давомида республика раҳбарияти, туман ва шаҳарлар ҳокимлари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Тахиатош, Қонликўл ва бошқа туманларда тадбиркорлар билан мулоқотлар ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад минтақанинг талаб ва эҳтиёжларини жойида ўрганиш, ҳамкорлик салоҳиятига баҳо бериш, Туркия билан ҳамкорлик учун янги «ўсиш нуқталарини» кашф этиб, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Элчихона вакилларининг Қорақалпоғистонга ишчи сафари давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net