Жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистоннинг Э?З, кичик саноат зоналари, технопарк ва кластерларида қарийб 14 триллион сўм ҳажмдаги саноат ма

20.05.2022 09:50

ТОШКЕНТ, 20-май. /«Дунё» АА/. Статистика давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг Э?З, кичик саноат зоналари, технопарк ва кластерларга қарашли тизимлар фаолиятига доир маълумотни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қўмита маълумотга кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда 20 та эркин иқтисодий зона, 116 кичик саноат зона дирекциялари, 12 та технопарк ва 440 та кластер фаолият кўрсатмоқда.

Эркин иқтисодий зоналар таркибида 512,  кичик саноат зоналари таркибида – 1865, технопаркларда – 58 ва кластерларда – 446 корхона мавжуд.

Қайд этилган давр оралиғида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 13877,4 миллиард сўмни ташкил этди. Бунда 5454,5 миллиард сўм Э?З, 947,9 миллиард сўм - кичик саноат зоналари, 111 миллиардов сўм технопарклар ва 7364 миллиард сўм – кластерлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net