Жанубий Кореянинг савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди

07.07.2020 14:15

СЕУЛ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Сеул шаҳрида Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазири Сонг Юн Мо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Учрашувда инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, уларни янада ривожлантириш механизмлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда савдони ривожлантиришдаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилди. 2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси 27 фоизга ортди ва 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ўтган 5 йил давомидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Учрашувда қайд этилганидек, ўзаро савдо ҳажмини 2023 йилга бориб 5 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Тадбирда эркин савдо битими лойиҳасини идоралараро келишиш босқичига ўтказишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжат лойиҳаси бўйича дастлабки ўрганишлар жорий йилнинг июнь ойи охирида якунланган.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг жалб қилинадиган грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган Ўзбекистон миллий онлайн-электрон савдо платформасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тартиби ва шакли юзасидан келишиб олинди.

Музокараларда, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг Корея Республикаси бозорига осон етиб боришини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу борада ҳар икки мамлакат карантин хизматлари ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида, шунингдек, Ўзбекистон экспорт қилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, Европа ?ттифоқи ҳамда ички бозорни ҳимоя қилиш даражаси юқори бўлган бошқа мамлакатлар бозорларига кириш имконини беради. Мазкур йўналишда Жанубий Корея томони Ўзбекистонда ўсимликлар карантини соҳасида замонавий лаборатория ташкил этилишига ва кадрларни тайёрлашга кўмаклашади.

Бундан ташқари, учрашувда инвестиция ҳамкорлигини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Маълумотларга кўра, 79 устувор инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати ҳозирги кунда 17,3 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳаларни амалга оширишда кечикишлар юзага келиши хавфини камайтириш ҳамда ташаббускорларга икки мамлакат ҳукуматлари томонидан мақсадли ёрдам бериш учун икки томонлама ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, машинасозлик, электротехника, тоғ-кон, нефть-кимё, кимё, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва Жанубий Корея тадбиркорлари ҳақли равишда дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган бошқа соҳаларда қўшимча лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш орқали инвестиция ҳамкорлигини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Томонлар мамлакатмизда электромобилларни ишлаб чиқариш, стартапларни ишга тушириш, махсус ва венчур жамғармаларини ташкил этиш, технологик парклар ва инновация марказларини бошқаришда Жанубий Корея тажрибасини жорий этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистондаги тўқимачилик технологиялари паркларининг ишлаб чиқариш базасида тиббий ҳимоя костюмлари ва ниқоблари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти ўрганилади.

Учрашув давомида Жанубий Корея томони Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида мамлакатимизда истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига Жанубий Кореянинг етакчи компанияларини жалб этиш орқали ҳамкорликни тизимли асосда ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 10-йиғилишини ўтказиш, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Сеулда ҳар икки мамлакат ишбилармон доираларини таклиф этган ҳолда бизнес-форумни ташкил этиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашувда, шунингдек, мамлакатларимиз тегишли вазирликларининг тизимли ҳамкорликда иш олиб боришига келишишди. Шунингдек, музокаралар жараёнида муҳокама этилган шериклик йўналишлари устида биргаликда ишлаш бўйича кейинги режалар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net