Жанубий Корея компанияси Хоразмда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириши мумкин

10.06.2020 10:24

СЕУЛ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва ?нвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази вакиллари билан Жанубий Корея ишбилармонлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқотда Хоразмда Корея Республикаси сармояси иштирокида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ҳамкор мамлакат «TSK Corporation» компаниясининг хорижий лойиҳалар бўйича ижрочи директори Ким Ёнгжин Корея томони мазкур лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётгани ва компания мутахассислари илгари тақдим этилган инвестиция таклифларини изчил ўрганаётганини қайд этди.

Таъкидлаш жоиз, «TSK Corporation» Жанубий Кореяда оқова сувларни тозалаш, саноат ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергия ва бошқа экологик лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга.

Ким Ёнгжин тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистонда маиший қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганишни таклиф қилди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш учун Ўзбекистондаги қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳолати тўғрисида мавжуд маълумотларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Музокаралар якунида лойиҳага доир маълумот алмашишни давом эттириш ва видеоконференциялар орқали кейинги музокараларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net