Жанубий Корея божхона хизмати раҳбари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади

07.09.2021 12:50

СЕУЛ, 7 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон божхона  қўмитаси ва Жанубий Корея божхона хизмати мутахассислари ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда комиссар Лим Же Хён бошчилигидаги Жанубий Корея божхона хизмати делегациясининг Ўзбекистонга сафарига оид масалалар муҳокама қилинди.

 Ушбу онлайн-мулоқот Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Тадбир чоғида Жанубий Корея томонидан жорий йил 13-15 сентябрь кунлари мазкур мамлакат божхона хизмати делегациясининг Ўзбекистонга келишга тайёр экани маълум қилинди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат божхона органлари ўртасидаги алоқаларнинг юқори даражадаги ҳолати эътироф этилди, шунингдек, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболларига қизиқиш билдирилди.

Жанубий Корея делегациясининг ташрифи чоғида божхона ҳамкорлигининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли соҳаларда тажриба алмашиш, шунингдек, божхона соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйишни назарда тутувчи идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net