Жанубий Корея билан ҳамкорликда стартап экотизими ривожлантирилади

12.06.2020 12:54

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Корея Стартаплар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш вазирлиги вакиллари иштирокида онлайн видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб. Видеомулоқотда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.Тўйчиев, бошқарма бошлиғи Р.Қўчқорбоев, Жанубий Кореядан вазирлик мутахассислари ҳамда Гёнгжи инновациялар ва ижодий иқтисодиёт маркази вакиллари иштирок этди.

Мулоқот чоғида ҳамкорлик давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, стартап экотизимни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Стартапларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Келажакдаги қўшма ҳамкорлик лойиҳалари ва ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Учрашувда Жанубий Корея вакиллари ?нновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Стартапларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда стартап экотизимни шакллантиришдаги катта қадам бўлиши таъкидланди.

Мулоқот давомида Ёшлар академияси, унинг мақсад-вазифалари, шунингдек, фаолиятнинг асосий йўналишлари ва академия олдига қўйилган режалар тўғрисида маълумот берилди.

Видеомулоқот якунида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш қаратилган келгусидаги режалар ва Ўзбекистон Республикасида стартап экотизимни шакллантириш ҳамда уни ривожлантириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net